Ҳамма нарсанинг ўз мақсади, ўз ғояси бор деб ўйлайман. Борликдаги, атрофимиздаги нарсалар бекорга яратилмаган, буларнинг сабаби, ўз маъноси ва сири бор, албатта. Бор бўлишлари керак бўлгани учун, шунчаки бор бўлишгани йўқ. Бундай бўлиши мумкин эмас.
Оддий бир тош, сув ва дарахтларнинг ҳам ўз ҳикояси бор. Ҳатто жони, тили, ҳис қилиш қобилияти бор. Бу ҳислатларнинг энг кўпи тупроқда бўлса керак. Овозини эшитиб бўлмаса, гапирмаса, қандай қилиб жонли бўлиш мумкин деб ўтиб кетиш тўғри бўлмаса керак. Уларга диққат билан қарасак, буларнинг ҳаммасига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Аммо уларни тинглашга, жим бўлиб уларга қулоқ тутишга ҳеч кимнинг вақти йўқ. Қани энди уларни тинглашга вақт топа олсак...
Мен уларни тингламқчи, уларга қулок тутмоқчи бўлдим. Ўтириб уларни тингладим. Улар айтган нарсаларни, уларнинг ҳикояларини тингладим. Каттагина дарахт остида соатлаб жим бўлиб тингладим. Ёмғир ёғиб, атрофга таралган тупроқ ҳиди димоғимга урилади. Ёмғирданми, шамолданми ёки қуриб
қолганиданми, билмайман, ёнимга синган дарахт шоҳи тушди. Ёмғир тезлашди, шундоқ ҳам шалаббо бўлганман, инсонлар эса ғойиб бўлишди. Ёнимга тушган дарахт шохи менга нималардир демоқчидек. Шохга термилиб қолдим. Мен билан гаплашмоқчи, менга ўз ҳикоясини айтиб бермоқчи бўлаётгандек туюлди.
Ха, эшитдим, унга қулоқ солдим...
Азиз ўқувчи, агар эшитмоқчи бўлсанг ҳар нарсани ўз тили бор... Можете нас искать с помощью:абдулазиз мансур, тарихи мухаммадий, мен хам намоз укийман, саодат асри киссалари, бахтиер оила, кифоя, росулуллох сав, пайгамбарлар тарихи, ислом тарихи, мукаддас ойлар мустажоб дуолар, муаллим сани, мавлид шариф, хадис ва хаёт, рухий тарбия, тафсир хилол, курьони карим таржимаси.